«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сардори Уэйн Рунига ўзи учун бошқа клуб топишга тавсия бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин журналистлар газеталарнинг сотилиши учун турли ҳикояларни ўйлаб топиши керак. Руни ‘МЮ’ учун муҳим футболчи. У ҳеч қаерга кетмайди. Биз уни, у эса бизни яхши кўради. У охирги пайтларда захирада қолиб кетаётгани учун кўнгли тўқ эмас. Руни ҳақида истаган нарсангизни ёзишингиз мумкин, аммо улар ҳақиқатга яқин бўлмайди», – деди португалиялик мутахассис.
Аввалроқ Жозе Моуриньо Уэйн Руни асосий таркибда ўйнашни истаса, бошқа жамоага ўтишни тавсия қилгани ҳақида хабар берилганди. Юзага келган ҳолатдан сўнг Италиянинг «Интер» клуби 31 ёшли футболчига қизиқиш билдиргани маълум қилинган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Уэйн Руни Англия чемпионати доирасида 8 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)