Олмаота шаҳри полицияси 16 октябрь куни бедарак йўқолган 22 ёшли Ханапия Қосилбековни 28 октябрь куни топди. У шаҳардаги компьютер клубларидан биридан топилди, деб хабар беради TJournal.
Қосилбеков уйдан чиқиб кетаётганида ўзи билан қимматбаҳо Canon фотоаппаратини олволган эди. Уни қидирувга берган онаси болани фотоаппаратни йўқотгани учун урушмасликка ваъда берганди.
Йигит топилганидан сўнг у фотоаппаратни ломбардга бериб юборгани аниқланди. Олинган пулларни у шу кунлар мобайнида сарфлаган.
«Шу пулларга у маишат қилган. Қўлидан келганча маишат қилган, қиролдай юрган, сўнг дайдилардай яшаган, бировнинг кийимини кийган, музлаб қолган, болалар унга пул бериб турган, хуллас, мана шунақа аҳволга етиб келган», — ҳикоя қилади йигитнинг онаси.
Қосилбеков пулларни сарфлаб юборгани учун уйга келмай юргани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)