Озарбайжон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 26–27 октябрь кунлари мамлакат ҳудудида террорчи гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказиб, унинг икки аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«26–27 октябрь кунлари Озарбайжон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари республиканинг турли ҳудудларида мамлакат ичида теракт амалга оширишни режалаштирган террорчи гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича операция ўтказди», – дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, Озарбайжон фуқаролари Рустамов, Гулиев ва Гулмамедов мамлакат ташқарисидаги террорчи гуруҳлар билан тил бириктириб, республика ҳудудида «Кавказ жамоати» ташкилотининг қуролли қанотини ташкил қилиш бўйича фаолият олиб борган.