Православ ва католик жамоалари Қуддусдаги Исо Масиҳ қабрининг очилишига салбий муносабат билдирмади. Бу воқеа черков археологияси соҳасига оиддир, деб баёнот берди Рус православ черкови ўқув қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Максим Козлов.
«Диний нуқтаи назардан бу ерда бирор ёмон нарса кўрмаяпман», — унинг сўзларини келтиради «Интерфакс».
Католик руҳонийлари ҳам шунга яқин муносабат билдирди. Москвадаги Биби Марям архиепархияси матбуот котиби Кирилл Горбунов Исо қабрига дахл қилиш археология ва тарих компетенсиясига киради, негаки «христиан дини Исо Масиҳнинг қайта тирилиши асосига қурилади».
Илгарироқ олимлар тарихда биринчи марта Қуддусдаги Илоҳий қабр ибодатхонасидаги Исо Масиҳ қабри плитасини очгани маълум бўлган эди. Плита 1555 йилда ўрнатилган. Мутахассислар император Константиннинг онаси авлиё Елена айнан шу ерда Исо Масиҳ қабри жойлашганини қаердан билганини аниқламоқчи.
Изоҳ (0)