Австралиянинг Брисбен шаҳрида йўналиш автобуси ҳайдовчиси номаълум кимса томонидан транспорт воситаси ичида ёнғин келтириб чиқариши оқибатида ҳалок бўлди, яна 9 киши куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда Brisbane Times нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, номаълум кимса 28 октябрь, жума куни эрталаб автобус бекатидан транспорт воситаси ичига кирди. Автобус тезликни оширганидан сўнг номаълум шахс тўсатдан ҳайдовчининг олдига келиб, унинг устидан ёнувчи модда қуйди ва уни ёқиб юборди. Бунинг оқибатида автобус ичида ёнғин бошланди.
Жиноятни амалга оширишда гумон қилинаётган 48 ёшли эркак қаршиликсиз полицияга таслим бўлди. Квинсленд штати полицияси вакили ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланганини ҳамда воқеа теракт эмаслигини маълум қилди.
Жиноятчи ва ҳайдовчи бир-бири билан таниш бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)