28 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «C5+1» шаклидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақа кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Спратлен иштирок этди.
Изоҳ (0)