«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович клуб сафидаги 14-расмий ўйинида биринчи марта голли узатма берди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Ушбу ҳодиса «Манчестер Юнайтед»нинг «Манчестер Сити»га қарши (1:0) Англия Лига Кубоги нимчорак финалида юз бўлди. Швециялик футболчининг узатмасидан сўнг Хуан Мата гол киритди ва айнан ўша гол «МЮ»ни мусобақанинг чорак финалига олиб чиқди.
Қайд этиш жоиз, «МЮ»даги биринчи голли узатмасидан аввал 35 ёшли футболчи манкунианларнинг барча турнирларида 6 та гол киритишга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Англия Лига Кубоги чорак финалида Лондоннинг «Вест Ҳэм» клубига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)