Япониянинг Итиномия шаҳрида (Айти префектураси) юк машинасининг ҳайдовчиси тўққиз ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетди. Бу ҳақда префектура ҳуқуқ-тартибот органлари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Уларнинг маълум қилишича, ҳодиса ҳаракати бошқарилмайдиган чорраҳада юз берган. Ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчи смартфонда Pokemon Go ўйинини ўйнаган ва йўлни кузатиб бормаган. Бу эса йўл-ҳаракат ҳодисасига сабаб бўлган.
Ҳозирги пайтда ҳайдовчи қўлга олинган.
Pokemon Go — покемон деб номланган персонажларни қидириш ва овлаш мақсадида кўпчилик томонидан ўйналадиган ўйиндир. Турли манбаларга кўра, уни ҳар куни ўйновчилар сони 20 миллиондан ошади.
Изоҳ (0)