Афғонистон ҳукумат кучлари мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятида «Толибон» ҳаракатининг 50 нафардан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Tolo News телеканалига кўра, қуруқликдаги қўшинлар ва авиация иштирокидаги операция бир ҳафтадан ошиқ вақтдан бери давом этмоқда. Лашкаргоҳ, Над-Али ва Наҳри Сирож туманларидаги жангарилар тўдалари ҳарбийларга нишон бўлгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)