Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари июль ойида амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишни тергов қилиш доирасида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг 73 нафар учувчисини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳибсга олишлар Туркия марказидаги Кўня вилоятидаги авиабазада, шунингдек, мамлакатнинг бошқа 16 вилоятидаги ҳудудларида амалга оширилган.
Хабар беришларича, ҳибсга олинган учувчиларнинг 71 нафари лейтенант унвонига эга.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)