Россия Саудия Арабистони ҳамда ОПЕК таркибига кирувчи бошқа Форс кўрфази араб монархияларининг нефть қазиб олиш ҳажмини 4 фоизга қисқартириш тўғрисидаги таклифига қўшилмади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Россия томони нефть қазиб олиш ҳажмларини ҳозирги даражада музлатиб қўйишга рози бўлган, аммо қисқартириш таклифига қарши чиққан.
Мазкур масала юзасидан фикр алмашиш 23 октябрь куни ар-Риёдда минтақавий ҳамдўстлик нефть вазирлари форумининг 35-сессияси доирасидаги ёпиқ эшиклар ортидаги учрашувида бўлиб ўтди. Унда Россия энергетика вазири Александр Новак иштирок этди. Форум сессиясида нефть бозорини барқарорлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)