Италиянинг «Интер» жамоаси Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Уэйн Рунини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради «Sportbox.ru».
«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо сўнгги пайтларда 31 ёшли Рунининг хизматларига муҳтожлик сезмаяпти. Англиялик ҳужумчи асосий таркибда охирги марта 18 сентябрь куни «Уотфорд»га қарши (1:3) ўйинда майдонга тушганди.
«Интер» раҳбарияти ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Миланликлар Рунининг трансфери бўйича музокараларни 2017 йилнинг ёзида бошлашни режалаштирмоқда. 31 ёшли футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.Жорий мавсумда Уэйн Руни Англия чемпионати доирасида 8 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)