Марказий Италияда 6,0 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Ушбу ер силкинишидан икки соатча аввал Италияда 5,5 магнитудали яна бир зилзила юз берганди.
Иккинчи ер силкинишининг эпимаркази Кастельсантанжело-суль-Нера шаҳри яқинида жойлашди. Шаҳар мэри Мауро Фалуччининг сўзларига қараганда, шаҳарда электр таъминоти узилиб қолган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, ҳар иккала зилзила етарлича кучли бўлган. Улар 150 километр жанубда Римда ҳам биноларнинг юқори қаватларида сезилган. Эпимарказ яқинида жойлашган Виссо шаҳри расмийлари бир неча кишининг жабрланганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)