25 октябрь куни виртуал қабулхона фаолиятининг 1 ойлик якунларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев раислигидаги мажлис ўтказилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар қилинди.
«Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мурожаатларни кўриб чиқилаётганда сансалорликларга йўл қўйган қатор мансабдор шахсларга нисбатан чоралар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Мажлисда берилган бошқа яна қатор топшириқлар бўйича баённоманинг ўрнига тегишли Вазирлир Маҳкамаси Қарори қабул қилинадиган бўлди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)