Молия вазирлиги ота-оналар мактабгача таълим муассасаларидаги фарзандлари учун тўловларни мобил телефон ёрдамида пластик карточка орқали тўлаш имконини берувчи хизматни ишга туширди, деб ёзади Norma.
Хизматдан фойдаланиш учун мактабгача таълим муассасасининг бухгалтери ҳар бир тарбияланаётган болани UzASBO дастурий мажмуаси рўйхатига киритиши керак бўлади.
Ота-оналарнинг вақтини тежаш учун хизмат ҳар бир тарбияланувчи бўйича ҳисобот юритади ва исталган вақтда олдиндан тўлов ёки қарздорлик ҳақида маълумот олиш имкониятини беради.
Молия вазирлигининг хабарида таъкидланишича, хизмат нафақат ота-оналарнинг, балки мактабгача таълим муассасаси бухгалтери ишини ҳам енгиллаштиради. UzASBO орқали киритилган тўлов онлайн режимда акс этади. Бу эса бухгалтерга тарбияланувчилар учун қачон ва қанча миқдорда тўлов амалга оширилганлигини кўриш имконини беради.
Изоҳ (0)