Англия Лига Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган барча ўйинлар ўз якунига етди ва чорак финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташланди.
Мазкур мусобақада 8 марта ғолиб бўлиб, мутлақ рекордчи бўлиб турган «Ливерпуль» чорак финалда Чемпионшип вакили «Лидс» билан ўйнайдиган бўлди.
Англия Лига Кубогининг 4 карра соҳиби «Манчестер Юнайтед» 1/4 финалда мусобақадан «Челси»ни чиқариб юборган «Вест Ҳэм» билан куч синашади.Арсен Венгер бошчилигида бирор марта ҳам Лига Кубогини қўлга киритмаган «Арсенал» ўз мақсади сари курашда «Саутгемптон» билан юзма-юз келади.Ушбу турнирда бирор марта ҳам ғолиб бўлмаган «Халл» ва «Ньюкасл» чорак финалда ўзаро баҳс юритади.
Англия Лига Кубоги, 1/4 финал жуфтликлари
«Ливерпуль» – «Лидс»
«Манчестер Юнайтед» – «Вест Ҳэм»
«Халл» – «Ньюкасл»
«Арсенал» – «Саутгемптон»
Чорак финал учрашувлари 30 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)