«Тракторная» темир йўл станциясининг собиқ раҳбари 1,3 километрга яқин темир йўл рельсларини ўғирлашда айбланмоқда. Бу ҳақда Татаристон тергов бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «Вести.ru».
Тергов тахминига кўра, 2016 йилнинг ёзида станциянинг ўша пайтдаги раҳбари Денис Петров Елабужский тумани Бехтеревский қишлоғи ҳудудидан ўтган темир йўл рельсларини ўғирлаган.
У рельсларни олиб чиқиб кетиш учун бир неча ишчини ёллаган, улар 9 август куни ҳар бири 25 метр бўлган 51 та рельсни шпаллардан ечиб олган. Шундан сўнг Петров танишларидан трактор ва учта Камаз автомобилини олиб турган ва ўғирланган рельсларни унга ортиб, дўстининг базасига сақлаш учун жойлаган.
Терговчилар жиноят оқибатида етказилган зарарни 3 миллион 700 минг рублга баҳолади.
Станция раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши айблов хулосаси билан судда кўриб чиқиш учун юборилган.
Изоҳ (0)