Жорий йилда АҚШнинг Бош Ассамблеядаги вакили АҚШнинг Кубага қарши савдо-иқтисодий санкцияларини бекор қилиш тўғрисидаги резолюция бўйича овоз беришдан тийилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бош Ассамблеяда овоз бериш 26 октябрь куни ўтиши кўзда тутилган.
Шу пайтга қадар 24 йил давомида АҚШ ва Исроил доимий равишда резолюцияга қарши овоз бериб келган.
Изоҳ (0)