Рязанда газ портлаши оқибатида вайрон бўлган уйда истиқомат қилган 16 ёшли қиз ўзининг тирик қолганлиги учун итидан миннатдор, деб ёзади «Вести.ru».
Уй ҳайвони кутилмаганда тонгги 4:30 да кўчага чиқишни хоҳлаган. Қиз ити билан кўчага чиққандан бир неча дақиқа ўтиб, тонгги бешга яқин портлаш содир бўлган.
Қиз ота-онаси билан мазкур уйнинг саккизинчи қаватида истиқомат қилган.
Охирги маълумотларга қараганда портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Дастлаб уч кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган бўлса, 24 октябрда вайроналар остидан яна тўрт кишининг жасади топилган.
Рязандаги ўн қаватли уйнинг юқори қаватларидаги маиший газнинг портлаши 23 октябрь куни юз берган.
Изоҳ (0)