Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўшничилик сиёсати бўйича еврокомиссар Йоханнес Хан Беларусга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш масаласини мамлакат делегацияси учрашув чоғида муҳокама қилишга ваъда берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Беларусь ҳукумати матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, айни вақтда Минск Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлик дастурида иштирок этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Беларусь раҳбарияти вакиллари, бир қатор корхоналари ва жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар 1994 йили ҳокимият тепасига президент Александр Лукашенко келиши билан, Беларусь ва Европа давлатлари ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани сабаб жорий этилган эди.

2008 йилдан бери Европа Иттифоқи ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар илиқлашаётгани кузатилмоқда. Хусусан, 2016 йил февралида Европа Иттифоқи Кенгашининг Беларусга нисбатан санкцияларни бекор қилиш бўйича қарори кучга кирган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги