Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Атлетик Бильбао»га қарши (2:1) Испания чемпионати 9-турида яна бир бор худбинлигини намойиш этди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Гол киритиш истагида бўлган 31 ёшли футболчи шахсий натижаларини жамоа манфаатидан устун қўйди.
Ҳисоб мадридликлар фойдасига 2:1 бўлиб турган вазиятда Роналду «Атлетик» дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиққан ҳамда Альваро Мората унга ёрдамга етиб келганди.
Бироқ Роналду тўпни шеригига ошириш ўрнига ўзи зарба йўллади ва унинг зарбасини Горка Ираисос қайтарди. Таблодаги ҳисоб ўзгармади, португалиялик эса «Сантьяго Бернабеу»да гол кирита олмаётган ўйинлари сонини 4 тага етказди.
Қайд этиш керакки, мадридликларнинг ушбу ўйиндаги голларига Карим Бензема ва Альваро Мората муаллифлик қилган эди.
Маълумот учун, Роналду Испания чемпионатидаги сўнгги 6 ўйинда атиги 2 та гол киритишга эришди.
Изоҳ (0)