Тошкентдаги Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари оралиғидаги бўлаги 24 октябрь, душанба куни автомобиллар ҳаракати учун очилди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Кўчанинг мазкур бўлаги 19 август куни шу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун фавворали хиёбон қуриш мақсадида ёпилган эди.
21 октябрь, жума куни қарийб қуриб бўлинган фавворани бузиб, хиёбон учун ҳозирланган инфратузилмаларни бузиб, йўлни очишга тайёргарлик ишлари бошланди.
23 октябрь, якшанба куни қайта тикланган йўл бўйлаб янгидан асфальт ётқизилган, душанба куни эса йўл автомобиллар ҳаракати учун очилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)