24 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастурини тасдиқлади. Қуриладиган арзон уйларнинг қиймати тахминан 75,5 млн сўмдан бошланади, энг қиммати 182 млн сўм бўлиши айтилмоқда.
2. Ўзбекистон делегацияси дўстлик ташрифи билан Қирғизистонга боради. 1 октябрь куни Қирғизистон делегацияси Андижон вилоятига дўстлик сафарини уюштирган эди.
3. ABC сўрови натижалари Клинтон Трампни 12 фоизга ортда қолдираётганини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
4. Венесуэла парламенти давлат тўнтариши ҳақида эълон қилди. Венесуэлада мамлакат президенти Николас Мадуро давлат тўнтаришининг ташкилотчиси деб эълон қилинди.
5. Ибраҳимович, Иньеста ва Левандовски ҳам «Олтин тўп–2016»га даъвогарлар рўйхатига киритилди. Ҳозирга қадар «Олтин тўп–2016» мукофотига номзодларнинг 30 нафаридан 15 нафари аниқ бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)