Samsung компанияси ёниб кетганлиги учун чақириб олинган Galaxy Note 7 эгаларига товон пули тўлашнинг янги схемасини таклиф қилди. Бу ишлаб чиқарувчига нисбатан АҚШ ва Жанубий Кореяда берилган оммавий даъвога нисбатан ўзига хос жавоб бўлди, деб ёзади «Hi-Tech Mail.ru».
Ишлаб чиқарувчи энди Galaxy Note 7 ни Galaxy S7 ёки Galaxy S7 Edge га алмаштириб, орадаги фарқни тўлаб беришни таклиф қилди. Ўз навбатида, флагманларни 2017 йилнинг мартида янги Galaxy S8 га текин алмаштириб олиш мумкин бўлади.
Шунга ўхшаш товон тўлаш дастури Galaxy Club’га аъзо мамлакатлар учун ҳам амал қилади. Унинг иштирокчилари ҳар йили эски флагманни янгисига алмаштириши мумкин. Бунинг учун улар ҳар ойда озроқ пул тўлаб боради.