Футбол бўйича Жаҳон Чемпионатларининг барча тимсоллари (фото)
Россиянинг «РБК» нашри футбол бўйича Жаҳон Чемпионатларида 1966 йилдан буён алоҳида аҳамият касб этадиган рамзларга эътиборини қаратди.
1966 йил, Англия — шер Вилли
Мундиалнинг биринчи рамзини 1966 йилга келиб Англия бошлаб берди. Бу Буюк Британиянинг анъанавий рамзи шер эди. Ўзининг таъсисчисига Вилли 6 миллион фунт олиб келди, якунда эса Англия терма жамоаси жаҳон чемпионлигини тантана қилди.
1970 йил, Мексика — болакай Хуанито
Мексика терма жамоасининг либосини кийиб олган болакай Хуанито Жаҳон Чемпионати вақтида жуда оммалашиб кетди. Кўча-кўйда айнан шундай либосда кезиб юрган минглаб болакайларни кўриш мумкин эди.
1974, ГФР — Тип ва Топ
Орадан тўрт йил ўтиб рамздаги болалар сони биттадан икки нафарга қадар ошди. 10 мингга яқин одам ўзи яратган рамзлари билан иштирок этган бўлсада, Тип ва Топга асос солган Отто Рауху якунда ғолиб чиқди ва 7 миллион маркани қўлга киритди. Германия термасининг либосларига Weltmeisterschaft, Жаҳон Чемпионати деб ёзилган ва унда 74 рақами акс этганди.
1978, Аргентина — болакай Гаучито
1978 йилга келиб болакайларнинг рамзга айланиши кетма-кет учинчи бор кузатилди. Гаучито унинг формасини кийиб олган Аргентина терма жамоаси айнан шу йили илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
1982, Испания — Наранхито
Испанияда ўтган мундиал рамзи оддийгина апелсин эди. У албатта Испания терма жамоасининг формасига бурканганди. Шунга қарамай Наранхито ҳаммага ҳам маъқул келмади. Айрим одамлар унинг таъсирини Пириней оролида четдан келган маҳсулотга талабнинг ошиб кетиши билан изоҳларди.
1986, Мексика — Пике
1986 йилга келиб Мексика яна бир бор жаҳон чемпионати мезбонига айланди. Бу сафар мўйловлари бор, бошида эса шляпаси зоҳир бўлган Пике исмли қалампир катта саҳнага чиқди. Бу рамз бразилиялик рассом Жайме Переду томонидан чизиб берилди.
1990, Италия — Чао
Италия байроғига бурканган, бошнинг ўрнида эса футбол тўпи акс этган одамлар Италиядаги мундиал рамзига айланди. Италиян тилидаги энг машҳур сўз «чао» эса умумхалқ овоз беришидан сўнг рамзга тиркаб қўйилди.
1994, АҚШ — Страйкер
АҚШдаги мундиал учун рамзни Disney компаниясининг ўзи топиб берди. Бу ҳужумчи маъносини берадиган «страйкер» лақабли ит эди. Компания бу иши учун 11 миллион долларни қўлга киритди.
1998, Франция — Футикс
Франциядаги Жаҳон Чемпионатининг рамзи Футикс лақабли хўроз эди. «Фут» сўзини инглиз тилидан оёқ деб таржима қилиш, «икс» қўшимчасини эса францияликлар қадрлайдиган Астериксдан келиб чиқиб тушуниш ўринли. Унинг бордолик асосчиси Франк Леторини кўчирмакашликда айблаб чиқишди, кейинроқ эса у судни ўз фойдасига ҳал қила олди. Футикс учун Франк 27 миллион доллар олди. Мундиал учун ишлаб чиқилган рамз эгаларининг бирортаси ҳам бундай пулга эга чиқа олмаган. Якунда Франциянинг жаҳон чемпиони бўлиши, барчасини жой-жойига тушириб юборди.
2002, Япония ва Жанубий Корея — Амо, Каз ва Ник
Интернет фойдаланувчилари компьютер ўйинидан келиб чиқиб, ЖЧ—2002 рамзларини Амо, Каз ва Ник деб номлашди. Бу Япония ва Жанубий Кореяда технологиялар нақадар ривожланганини кўрсатиши керак эди. Аввалроқ Амони Атмо дейиш бошланганди. Бироқ кейинчалик интернет оламида Атмо номи билан машҳур беҳаё сайт борлиги аниқланди ва рамзнинг номи Амога ўзгарди.
2006, Германия — шер Голео VI ва Паул
Германиядаги мундиал учун рамзни яратиш миссияси америкаликларнинг «Сезам кўчаси» дастурини ишга туширган дастурчилар чекига тушди. Голеонинг ўз тарихи бор. У Африкада катта бўлди. Ўзининг шундай исмли аждолларидан кейин у олтинчиси эди. Голео барча телешоуларда иштирок этди, рекламаларда суратга тушди, интервьюлар берди. Бироқ немислар уни жон-диллари билан қарши олишмади. Биринчидан, шер Германия термасининг ашаддий рақиби бўлган Англиянинг рамзи эди. Иккинчидан эса унинг футболкаси бўлса-да, иштони кўринмасди. Натижада немислар унинг ёнига Паулни ҳам қўшиб қўйишди.
2010, ЖАР — Закуми
Буниси эса леопард Закуми. 1994 йилнинг 16 июнида да таваллуд топган Андрис Одендал томонидан чизилган талисман. Унинг туғилган кунида апертеид режими устидан ғалаба қозонилганди. Леопарднинг сочлари футбол майдонларидан андоза олиб, яшил тусга бўяб қўйилганди.
2014, Бразилия — Фулеко
Фулеко рақс тушишни ёқтиради, ижтимоий тармоқларда дўстлари билан суҳбат қуради, шунингдек, экология борасида қайғуради. «Менинг энг олий мақсадим — бутун дунёни футбол ёрдамида бирлаштириш. Менинг вазифам Бразилиянинг гўзал табиатини муҳофаза қилиш ва уни келажак авлодларга бус-бутун етказиш», — деб жар солади Фулеко.
Изоҳ (0)