Япониянинг Mitsubishi Corporation компанияси Наманган вилоятида янги иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича тендерни ютиб олди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ҳар бири 450 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмалари блоклари таркибида умумий қуввати 900 МВт га тенг янги иссиқлик электр станциясининг қурилиши» лойиҳаси бўйича тендер савдолари «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан ўтказилди. Mitsubishi Corporation ушбу тендер ғолиби бўлди. Ҳозир шартнома юзасидан музокараларга тайёргарлик кўрилмоқда.
Тўрақўрғон ИЭС лойиҳаси реализацияси 2015 йил августида бошланди. Лойиҳа йилига 7 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқарувчи ИЭС қуришни назарда тутади.
Тендер 2015 йил охирида эълон қилинган эди. Биринчи энергоблок 2018 йилда, иккинчиси эса 2019 йилда фойдаланилишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа қиймати 1,1 миллиард долларни ташкил этади. Шунинг 704 миллион долларлик қисми Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи ҳисобига молиялаштирилади, 300 миллион доллар Ўзбекистон қайта тиклаш ва ривожланиш жамғармаси кредити ҳамда «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Изоҳ (0)