Instagram ижтимоий тармоғи тушкунлик ва бошқа руҳий муаммолардан азият чекувчи кишиларга ёрдам беришга йўналтирилган янги функцияга эга бўлди. Бу ҳақда The Huffington Post маълум қилди, деб ёзади «Hi-Tech Mail.ru».
Энди Instagram’нинг исталган фойдаланувчиси ижтимоий тармоқдаги танишларидан бири тушкунликда эканлиги ҳақида маъмуриятига маълум қилиши мумкин. Унга шу заҳоти тармоқдаги мутахассислар мурожаат қилиши ёки Instagram ходимларидан бири маслаҳат бериши мумкин.
Instagram’нинг ижрочи директори Марн Левиннинг сўзларига қараганда, қўллаб-қувватлаш функцияси туфайли фойдаланувчилар уларнинг атрофида доим ғамхўрлик қилишга тайёр бирлашма мавжудлигини англаши мумкин.
Компания янги функцияни ишлаб чиқишда руҳшунос экспертлар билан маслаҳатлашган. Тушкунликка қарши курашишда ушбу усулнинг қанчалик самарали эканлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)