Apple 1 ноябрдан iPhone 4 смартфонлари, MacBook Air 13 (2010 йилда чиқарилганлари) ноутбуклари, шунингдек, учинчи авлод AirPort Extreme ва иккинчи авлод AirPort Time Capsule қурилмаларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур моделларнинг барчаси бозорга 2010 йилдан кейин чиққан ва компания қоидаларига кўра, ишлаб чиқарилиши тўхтатилганидан 5 йил ўтиб, эскирган ҳисобланиши лозим. Бу эса уларнинг эгаларига расмий сервис марказларига мурожаатлари чоғида, шунингдек, телефон орқали қўллаб-қувватлаш рад этилишини англатади.
Бу қоидадан фақат Калифорния штати ва Туркия фуқаролари истисно этилган: мазкур ҳудудларда яна икки йил давомида қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.
Изоҳ (0)