АҚШ ва Туркия ИШИД гуруҳига қарши кураш кампанияси доирасидаги ҳамкорликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер журналистлар билан мулоқот чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«ИШИДга қарши курашдаги ҳамкорлигимиз ўта мустаҳкам бўлиб қолмоқда. Биз чегара ҳудудида хавфсизликни таъминлаш соҳасида муваффақиятли ишламоқдамиз», — маълум қилди АҚШ мудофаа вазири кореялик ҳамкасби Хан Мин Гу билан бирга берган қўшма матбуот анжуманида.
Шунингдек, Картер кейинги ҳафта Туркия мудофаа вазири Фикри Ишиқ билан учрашишини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)