Футбол бўйича ЖЧ–2018 турнирининг ташкилий қўмитасига 180 мамлакатдан 135 минг кўнгиллининг аризаси келиб тушди. Бу ҳақда қўмита бош директори Алексей Сорокин маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз 180 мамлакат — Европа ва Яқин Шарқдан Австралиягача 135 минг кўнгиллининг аризасини олдик, қабул давом этмоқда», – деди Сорокин.
ЖЧ–2018 ва Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирларининг кўнгиллилар дастури 2016 йилнинг 1 июнь куни ишга туширилган эди. Волонтёрлик дастури доирасида 2017 йили Конфедерация Кубогида 5 мингдан зиёд, 2018 йилги чемпионатга эса 15 минг кишини сафарбар этиш мўлжалланмоқда. Яна 20 мингга яқин фаол ЖЧ—2018 ўтадиган шаҳарлардаги волонтёрлик дастурларида иштирок этади.
Изоҳ (0)