McDonald’s компанияси Миссури штати жануби-шарқидаги ресторан менежери гунг иш қидирувчи билан суҳбат ўтказишдан бош тортганлиги учун 56,5 минг доллар жарима тўлайди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бандлик учун тенг имкониятлар масалалари бўйича комиссиянинг маълум қилишича, йигит 2012 йилда Белтондаги (Миссури штати) McDonald’s ресторанига ишга жойлашиш учун онлайн ариза берган. У бунгача ушбу тармоқнинг бошқа штатдаги ресторанида фаррош ва ошпаз тариқасидаги иш тажрибасига эга бўлган.
Комиссия томонидан киритилган даъвода маълум қилинишича, ресторан менежери иш қидирувчига сурдотаржимон кераклигини билгандан сўнг суҳбатни бекор қилган. Қолаверса, йигитнинг синглиси таржимонлик қила олишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)