Аргентиналик аёл ҳакам Мария Эухения Роко «Кильмес» ва «Депортиво де Мерло» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг унга ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Учрашув «Кильмес» фойдасига 2:1 ҳисоби билан якунланди. Мариянинг шикоятига кўра, учрашув тугаши билан ютқизган жамоа футболчиси уни урган. Жанжал кўтарган футболчининг исми — Эммануэль Францес.
Ўйиннинг асосий ҳаками Хорхе Брогги эди. Мария учрашувда ён ҳакам бўлиб ишлаётган эди.
Учрашув тугаганидан сўнг ўйинчилар Броггини ўраб олиб, жанжал кўтарган. Уларни тинчлантириш мақсадида аёл футболчиларга яқинлашган. 7-рақамли футболчи орқадан туриб аёлнинг бўйнига урган. Бу ишни қилган футболчи шу заҳотиёқ қочиб кетган ва бошқа футболчилар ичида ғойиб бўлган.
Мария ушбу воқеа юзасидан полицияга шикоят аризасини киритди.
Изоҳ (0)