Футбол бўйича Россия терма жамоаси шифокори Эдуард Безуглов сунъий қопламали футбол майдонлари онкологик касалликларга олиб келмаслигини айтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ Голландияда ҳаваскор футбол клублар спортчиларнинг соғлиғига зарар етказмаслик учун сунъий чимда ўйнашдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. Мутахассислар сунъий чим саратон касаллигининг мойиллиги ошиши мумкинлигини таъкидлаган.
«Миллионлаб одамлар ҳар куни сунъий қопламали майдонда ўйнайди. Агар онкологик касалликларнинг келиб чиқиш муаммоси бўлганида, кўплаб мамлакатлар бундан воз кечарди. Бу соҳада қандайдир чуқур изланишлар олиб борилган, деб ўйламайман. Сунъий чимда ўйнаётган одамларда онкологик касалликларнинг келиб чиқиш хавфи йўқ. Бу ўйлаб топилган маълумот», – деди Безуглов.
Изоҳ (0)