Таиланд Футбол Федерацияси ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидан жой олган Австралияга қарши беллашув жойини кўчиришни сўраб, ФИФА, ОФК ҳамда Австралия футболи раҳбариятига мактуб ёзди. Бунга сабаб эса Таиланд Қироли Пхумипоннинг ўлимидир, деб маълумот берди «Sports.ru».
«Умид қиламизки, Австралия терма жамоаси бизга қарши илк учрашувни ўз майдонида қабул қилишга рози бўлади. Агар келишув амалга ошмаса, биз нейтрал майдон излашимизга тўғри келади. Бунда гап ўйин санасини эмас, айнан жойини ўзгартириш ҳақида бормоқда», — деб вазиятга тушунтириш берилган.Мамлакатни 70 йилга яқин вақт давомида бошқарган Пхумипон ўзининг 88 ёшида оламдан ўтганди. Шу боисдан ҳам Таиланд ҳукумати йил охирига қадар барча кўнгилочар ва спорт тадбирларини бекор қилди. Таиланднинг Австралияга қарши ўйини 15 ноябрь куни Банкокда бўлиб ўтиши керак эди.
Изоҳ (0)