Квинсленд университети мутахассислари ультратовуш билан даволашнинг янги усулини синовдан ўтказди. Улар тажриба сичқонларида миянинг қариш жараёнини секинлатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда университет сайти маълум қилди, деб ёзади «Hi-Tech Mail.ru».
Олимлар ушбу тажриба устида иш олиб бориш давомида олти ҳафта мобайнида сичқонларга ультратовуш билан таъсир кўрсатиш сеансларини ўтказди. Шундан кейин улар муолажа оқибатларини ўргана бошлади. Қариш жараёни мия қисмлари ҳужайраларининг таркиби, ҳиссиётларни шакллантириш учун жавоб берувчи ва хотирани бошқарувчи — гиппокампни ўзгартиради.
Ультратовуш сичқонлар миясининг қариш жараёнини секинлаштиргани аниқланди. Муолажадан уч ой ўтгандан кейин ҳам гиппокамп тузилиши ўзгармади. Тадқиқотлар муаллифи Роберт Хэтчнинг таъкидлашича, сеанслар организмга ҳеч қандай зарар етказмаган.
Эндиликда ультратовуш инсон миясининг қариш жараёнини ҳам секинлата олишини аниқлаш керак бўлади.
Изоҳ (0)