Сухумда давлат телерадиокомпанияси биноси киришида бомба портлатган шахс Абхазия фуқароси эмас эди, портлаш эса тасодиф эди. Бу ҳақда Абхазия Хавфсизлик кенгаши котиби Муҳаммад Килба баёнот берди, деб маълум қилади «РБК».
Килбанинг сўзларига қараганда, террорчи ўзини портлатмоқчи бўлмаган. Террорчи портловчи ускунани шай ҳолатга келтираман деб уни портлатиб юборган.
Килбанинг аниқлик киритишича, террорчи Россиянинг Ростов вилоятида истиқомат қилиб келган ва Абхазияга конкрет сиёсатчига қарши теракт уюштириш учун келган.
«У республикага 2 октябрда келгани аниқланди. У амалга оширмоқчи бўлган теракт конкрет абхаз сиёсатчига қарши қаратилган эди. Жиноят қарийб фош қилинди», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
Изоҳ (0)