Россияда биринчи марта боланинг ўпкасини кўчириш операцияси ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова баёнот берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
Операция Шумаков номидаги Федерал трансплантология ва сунъий органлар илмий марказида 25 кунча муқаддам ўтказилди. Аммо бу ҳақда эндигина маълум қилинди.
«Институт жамоасини боланинг ўпкасини трансплантация қилиш бўйича биринчи операция билан табриклайман. Дунёда жами ўнта бу каби операция ўтказилган», — маълум қилди Скворцова.
Айтилишича, муковисцидоз ташхиси қўйилган 13 ёшли қизнинг ўпкаси кўчириб ўтказилган. У операциядан 18 соат ўтиб, нафас ола бошлади. Ҳозир қизча кўчада сайр қилиб юрибди ва жисмоний машқларни бажаряпти.
Изоҳ (0)