Бразилиядаги жазони ўташ муассасаларидан бирида Рио–2016 Олимпия ўйинларида теракт уюштиришда гумон қилинган Валдир Перейра де Рошани ўлгунича тўппослашди. Бу ҳақда Folha de S.Paulo нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 14 октябрь куни Варзеа-Гранди шаҳридаги махсус қўриқланадиган қамоқхонада, де Роша у ерга келтирилган куннинг эртаси содир бўлди. 36 ёшли бразилияликни у билан камерада бўлган бошқа маҳбуслар дўппослади.
Шундан сўнг у шифохонага етказилди ва шифокорлар бош мия ўлганини қайд қилди.
Ҳозирда Валдир Перейра де Роша юрак фаолиятини сунъий қўллаб-қувватлайдиган аппаратга уланган. Маҳбуснинг қариндошлари аппаратнинг ўчирилишига розилик бермади.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бўлиб ўтган воқеа сабабларини ўрганмоқда.