Андижон вилоятида поезд 8 ёшли қизалоқни уриб юборди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида хабар берилди.
Ҳолат 28 апрель куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг “Дўнгқишлоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод—Андижон йўловчи ташувчи поезд йўлида содир бўлган. Поезд ҳаракатланаётган вақтда назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизалоқни уриб юборган.
Ҳодиса сабаб қизалоқ бош қисмидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда зудлик билан шифохонага келтирилган. Унга жарроҳлик амалиёти кўрсатилиб, даво муолажалари олиб борилмоқда. Ҳозирда аҳволи жуда оғир.
Изоҳ (0)