Ироқ пойтахтида юз берган ёнғиндан сўнг кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёнғин ва ундан кейинги портлаш давлат муассасалари ва бир қатор дипломатик ваколатхоналар жойлашган, қўриқланувчи «яшил ҳудуд»да юз берганлиги таъкидланмоқда.
Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмади.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳодисанинг террорчилик ҳужумига дахли йўқ.
Изоҳ (0)