16 октябрь, якшанба куни 3,5 мингдан ортиқ турли зотга мансуб итлар хўжайинлари ҳамроҳлигида Мадрид кўчаларидан марафон билан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Испания пойтахти ўзига хос итлар марафонини бешинчи марта қабул қилмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад — жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш муаммосига жамоатчилик диққатини тортиш ва одамларни махсус бошпаналардаги итларни боқиб олишга рағбатлантириш.
Испанияда жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун жавобгарлик сифатида озодликдан маҳрум этиш чораси кўзда тутилган, лекин, шу билан бирга, испан жамоатчилигида коррида ва буқалар пойгаси бўйича ягона фикр йўқ — бировлар буни эскирган ва бешафқат анъана деб баҳоласа, бошқалар бунга миллий қадрият сифатида қарайди.
Изоҳ (0)