Хитойнинг Sinochem ва ChemChina давлат компаниялари бирлашиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар муваффақиятли якунланса, нефтни қайта ишлаш, кимё ва ўғитлар соҳасининг тушуми 100 миллиард долларга тенг етакчиси ташкил топади ва у жаҳоннинг бу йўналишдаги биринчи рақамли компаниясига айланади, деб хабар беради «РБК».
Sinochem Group ва ChemChina музокаралари ХХР ҳукумати ташаббусига кўра олиб борилмоқда. Бу янгиликлардан сўнг компанияларнинг биржада иштирок этадиган шуъба корхоналари — Sinochem International и Sinofert Holdings’нинг акциялари Шанхай ва Гонконгда тегишли равишда 10 ва 6 фоизга қимматлашди.
Шу билан бирга, Reuters’га берган изоҳида ChemChina вакили бу хабарларни инкор этди, Sinochem вакили эса бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтди.
Изоҳ (0)