Германия фуқароси Eurojackpot лотереясида 90 миллион евро ютиб олди. Бу ҳақда Spiegel’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, мамлакат учун рекорд бўлган сумма ютуғини 7, 10, 25, 39, 42 рақамлар комбинацияси ҳамда иккита қўшимча рақам – 3 ва 6 олиб келди.
Германияда лотереядаги ютуқ бўйича аввалги рекорд 2016 йилнинг июль ойи охирида ўрнатилганди. Ўшанда Гессен ери фуқароси 84,8 миллион еврога эга чиққанди.
Изоҳ (0)