Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция вакиллари Яманда юзлаб одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлган авиазарба учун жавобгарликни тан олди. Бу ҳақда, Ливаннинг Daily Star нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Операциялар ўтказиш ва тегишли жараёнларни ўтказиш қоидаларига риоя этилмагани туфайли, шунингдек, нотўғри маълумот берилгани боис самолёт адашиб ушбу туманга ҳужум қилди, бу эса оддий фуқароларнинг ҳалок бўлишига ва яраланишига олиб келди», — дейилади воқеани тафтиш қилиш учун тузилган комиссия хулосасида.
Коалиция вакиллари хато учун жавобгарлар жазоланишини, ҳалок бўлганларнинг оилаларига эса бадал пули тўланишини билдирди.
Яман пойтахти Санода ўтаётган мотам маросимига берилган авиазарба оқибатида, охирги маълумотларга қараганда, 213 киши ҳалок бўлди, 500 киши яраланди. БМТ бўлиб ўтган воқеага кескин норозилик билдириб, воқеа юзасидан зудлик билан тафтиш ўтказишни талаб қилди.
Изоҳ (0)