13 октябрь кунги сотувлар чоғида турк лирасининг долларга нисбатан курси тарихий минимум даражага тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Лира долларга нисбатан 0,6 фоизга арзонлашди, 1 доллар 3,1057 лирани ташкил қилди. Бу валюта савдолари тарихидаги энг паст натижа бўлди.
Туркия валютасининг илгариги аксилрекорди (3,0973 лира/1 доллар) 15 июль кунги ҳарбий тўнтаришдан сўнг қайд қилинган эди.
Изоҳ (0)