«Норманд тўртлиги» саммити бўлиб ўтадиган санани ҳозирча ошкор қилиб бўлмайди, негаки учрашувга тайёргарлик даражаси бунга йўл қўймайди. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилмоқда «РБК».
Песковнинг таъкидлашича, Кремль бу каби режалар ҳақида ҳар доим эҳтиёткорлик билан гапиради.
«Ҳозирлик кўрилмоқда, тайёр бўлганимиздан кейин якуний баёнотни берамиз. Тайёргарликнинг бу даражасига ҳали етиб келмадик», — деди Кремль вакили.
Изоҳ (0)