Россиянинг Доғистон республикаси, Карабудахкент туманида жиноий гуруҳ раҳбари Абубакар Удзиев йўқ қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россия миллий аксилтеррор қўмитасининг маълум қилишича, тумандаги Губден қишлоғида қидирувдаги жиноятчи ўрнашгани ҳақидаги хабарларни текшириш учун воқеа жойига юборилган гуруҳ шу ердаги уйлардан биридан ўққа тутилди. Махсус мўлжал қисмлари жавоб тариқасида ўт очди. Жиноятчи қуролини ташлаб, таслим бўлишдан бош тортди ва отишма чоғида ҳалок бўлди. У билан бирга яна икки жангари йўқ қилинди.
Удзиев ҳарбий хизматчиларнинг ва тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишида айбланмоқда.
Изоҳ (0)