Россиянинг Ростов вилоятида ғалати ўғрилик содир бўлди. Кемпингда тунаш учун тўхтаган липецклик оиланинг автомобили томида ўрнатилган юкхона ўғирлаб кетилди. Юкхона ичига оиланинг марҳум бувиси солинган эди, деб хабар беради «Вести.ru».
77 ёшли аёл оила аъзолари билан биргаликда таътилга кетаётган пайтда тўсатдан вафот этди. Оила Сочига дам олишга кетаётган эди.
Кекса аёл кутилмаганда йўлда вафот этгач, оила аъзолари унинг ўлимини Сочида қайд қилдирди ва танани ўликхонага топширди. Денгиз бўйида дам олиб бўлгач, эр-хотин Сочида махсус экспедицион юкхона сотиб олди ва танани унга жойлаб, Липецкка йўл олди.
Йўлда улар Ростов вилоятидаги трасса бўйида кемпинглардан бирида тунаб қолди. Эрталаб улар юкхона ичидаги ўлик билан бирга ғойиб бўлганини аниқлади.
Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиноятчиларни топа олмади.
Изоҳ (0)