Мексикада 2016 йилнинг 25 сентябридан 1 октябрига қадар Зика вирусига чалинишнинг 500 дан ортиқ янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Мексика соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиология бошқармаси 10 октябрь куни маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Мамлакат бўйлаб вирусга чалинишнинг энг кўп – 1 100 ҳолати Веракрус штатида аниқланган. Герреро, Чьяпас ва Оахака штатларида эса тегишли равишда Зикага чалинишнинг 748, 609 ва 481 ҳолати аниқланган.
2015 йилнинг декабрь ойидан бугунги кунгача 4 300 нафар мексикалик, шу жумладан, 2 минг ҳомиладор аёл Зика вирусига чалинди.
Изоҳ (0)