АҚШнинг Бостон университети экспертлари Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари Американинг 96 та тиббиёт уюшмалари билан иккала компания манфаатларини лоббилаштириш (давлат ҳукуматига қарор қабул қилиш чоғида у ёки бу иқтисодий ёки сиёсий гуруҳ манфаатлари йўлида босим ўтказиш) бўйича тил бириктирганини аниқлади, деб ёзади Rambler News Service. Ушбу тадқиқот American Journal of Preventive Medicine журналида чоп этилди.
Тадқиқот муаллифлари ёзишича, иккала компания 2011 йилдан 2015 йилгача Американинг 96 та соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисобларига пул ўтказган. Бу ташкилотларнинг кўпчилиги ортиқча вазнга қарши кураш билан шуғулланади.
Шунингдек, экспертлар очиқ маълумотларга асосланиб аниқлашича, Coca-Cola ва PepsiCo’ни соғлиқни сақлаш соҳасидаги 29 та қонунга қарши лоббилаштиришган.
Тадқиқотда қайд этилишича, 2011—2014 йилларда Coca-Cola ушбу мақсадлар учун 6 миллион доллар, PepsiCo эса 3 миллион долларга яқин маблағ сарфлаган.
Изоҳ (0)